KELIN (hind seriali) Voqealar rivoji 1-116, 117-qismlar

KELIN (hind seriali) Voqealar rivoji

Загрузка...

НОВЫЙ СЕРИЯ ЭТА СЕРИАЛЫ

YANGI QISMLARI BU YERDA

Загрузка...

поиск google

"Келин" сериалининг воқеалар тафсилоти
"Келин" сериалининг воқеалар тафсилоти

***
Синдура Видьяни эҳтиётсизликда айблайди. Видья Самирни ухлатиш учун ётоғига олиб кетаётганда, Синдура Умага Видьяни Самирга яқинлаштирмаслик кераклигини айтади. Аммо Аникет Самир ВИдьяни ёнида ухлашига ижозат беради ва бу масалага узил-кесил нуқта қўяди.
***
Аникет Самирга Видья қараётгани учун Сурилини бу хонадонга кераги йўқ, деган қарорга келиб, уни кетишга ундайди. Ума Самир ва Сагар бир-бирлари билан аҳил бўлмагунларича Сурили кетиши ножоиз эканини айтади.
***
Тунда Сагар Самир ухлаб ётганда, уни кўтариб, хонадан ташқарига олиб чиқади. Сурили буни кўриб қолади.
***
Сагар Самирни ҳовлига ётқизиб қўяди ва ухлаётган боладан Видья иккисининг ўртасида тўғаноқ бўлмаслигини сўрайди.
***
Сурили Самирни кўтариб, узоқроққа олиб бориб, ётқизиб келади.
***
Видья уйғонганда, Сагардан Самир қаердалигини сўрайди. У Видьяга агар Самир уйда қолса, иккиси ҳеч қачон яхши дўст бўлолмаслигини тушунгани сабабли, уни дарвозадан чиқариб қўйганини тан олади. Видья уни олиб кириш учун ташқарига отланади.
***
Сурили Самир йўқолиб қолди, дея айюҳаннос солиб, ёлғондан йиғлаб. сиқтай бошлайди. У Видья ҳам аллақаерга чиқиб кетганини айтади.
***
Аникет Видья Самирни топганини айтганда, Сурили ҳайрон бўлади. Сурили Самирдан уни ким топганини сўрайди, Самир Видьяга ишора қилиб, унга қарайди.
***
Синдура Видьяга болани олиб келганини тушунганини, лекин уни олиб ким олиб чиққанини сўрайди. Жавобни эшитган Синдура Видьяни масъулиятсизликда айблайди ва Самир ўз боласи бўлганда, бунчалик эътиборсиз бўлмаган бўлардинг, дея уни койийди.
***
Видьяга ноҳақ отилаётган туҳмат тошлари ва айбловларни эшитишга тоқат қилолмаган Сагар Самирни ўзи кўчага олиб чиқиб, ташлаб келганига иқрор бўлади. Бу ишни Видья Самирни ўзидан кўра кўпроқ яхши кўргани учун чидолмасдан қилганини эътироф этади. Ума ўғлига жаҳл устида тарсаки тушириб юборади!
—————————————————————-

Хафа бўлган Сагар Чинунинг хонасида ухлашга қарор қилади.
***
Шалу Сурилидан олган либосларини кўз-кўз қилиб, Чину ва Сагарнинг олдига чиқади ва кийимларини мақтаб, жаврай бошлайди. Қулоғига ортиқча гап кирмаётган Сагар Шалунинг жағи тинмаётганидан ғаши келиб, Чинунинг хонасидан чиқиб кетади ва залда ухламоқчи бўлади. У Видьядан хафа бўлгани учун уни кўришни истамаса-да, уни кўрмаса ухлай олмаслиги боис, ухлолмайди.
***
Эртаси кун эрталаб Видья ибодат қилиб бўлгач, Сагарга нонушта тайёрлайди ва кечаси Самирни ухлатиш билан овора бўлиб кеч қолгани учун Сагардан узр сўрайди.
***
Хема Каушальяга Видья бинойидек она бўлиб қолгани, чунки эри унга фарзанд ато этишга ақли етмаслигини писанда қилиб, пичинг гап қила бошлайди. Каушальянинг бу гапдан қаттиқ жаҳли чиқади. Хема Сурили аста-секинлик билан Сагарнинг юрагидан жой олса, Сагар ва Ума Видьядан воз кечишлари мумкинлигини айтиб, Каушальянинг баттар жиғига тега бошлайди.
***
Сурили Сагарнинг ҳовузда чўмилаётганини кўриб, унинг олдига келиб олади ва сузиш бўйича олтин медаль олгани ҳақида уйдирма тўқиб, Сагарга мақтана бошлайди. У Сагарга сувда сузиш бўйича ким ўзар мусобақасини ўйнашни таклиф қилади. Шу пайт Видья Самир билан бирга уларни ёнма-ён кўриб қолишади. Чину ҳам Видьянинг олдига келиб қолади ва Сурили оёғини қайириб олган бўлса, қандай қилиб сузиши мумкинлигига ҳайрон бўлиб, демак Сурилининг оёғи қайрилгани ёлғон экан, деган хулосага келади. У Видьяга Сурилига ишонмасликни, Сурили бу уйга ғаразли мақсадларда келган, деб ўйлашини айтади. Видья Чинуга Сурили яхши томонга ўзгараётганини, шу сабабли ундан шубҳа қилмасликни сўраб, Сурилининг тарафини олади.
***
Чину Сурилидан Сагарнинг яхши сузишини қаердан билганини сўраганда, у Гоада ўзини чўктирмоқчи бўлганда, Сагар ҳаётини асраб қолганини эслатиб, ўша воқеа туфайли сузишни билишидан хабардор бўлганини эътироф этади.
***
Самир Сагарнинг расмини чизади ва Видья бу суратни Сагарга кўрсатади. Сагар расмни йиртиб ташлаб, Видья ва Самирга бақиради.

Маъпура НАБИЕВА таржимаси.
sabo gazetasi